Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари замонавий халқаро ҳаёт учун долзарбдир – бу борада экспертлар фикри

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари замонавий халқаро ҳаёт учун долзарбдир – бу борада экспертлар фикри

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75 сессиясидаги видеомурожаати маҳаллий ва халқаро эксперт-таҳлил доиралари вакилларида катта қизиқиш уйғотди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида замонавий халқаро ҳаёт учун долзарб бўлган қатор ташаббусларни илгари сурди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори ўринбосари Дониёр Тўраев.
– Хусусан, у COVID-19 пандемияси шароитида халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Янги турдаги коронавируснинг дунё бўйлаб кенг миқёсда тарқалиши бу каби фавқулодда вазиятларда глобал стратегик ҳаракатлар режаси йўқлигини аниқ кўрсатиб берди. Шу боис халқаро муносабатларни барқарор ривожлантиришда қатор муаммолар пайдо бўлди.

Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари БМТнинг юксак минбаридан туриб пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги Халқаро кодексни ишлаб чиқиш ва уни қабул қилишни таклиф этди.

Ўзбекистон Президенти илк бор 2020 йил 8 июлда Халқаро меҳнат ташкилотининг СОVID-19 ва меҳнат соҳалари масалаларига бағишланган Глобал саммитида ушбу ҳужжатни ҳозирги шароитда БМТ ҳомийлигида қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

У чеклов чоралари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш бўйича мажбурий кафолатлар вақтинчалик характерга эга бўлиши кераклигига алоҳида эътибор қаратди. Бундай чоралар хатарларга мослашган бўлиши керак, халқаро савдога, айниқса тиббий маҳсулотлар, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чораларига тўсқинлик қилмаслиги лозим.

Пандемиянинг тез суръатларда тарқалиши профилактика чораларини тизимли, ўз вақтида ва самарали амалга ошириш зарурлигини яна бир бора тасдиқлади. Ушбу вазият содир бўлганда ҳам соғлиқни сақлаш хизматларига ортиқча юк тушишига йўл қўймаслик керак.

Булар, аввало прогноз қилиш, уни тарқалишининг дастлабки босқичларида бартараф этиш, эпидемияга қарши курашиш ва унинг оқибатларини камайтириш бўйича чораларда намоён бўлиши керак.

— Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида коронавирус пандемияси меҳнат хавфсизлигини таъминлаш зарур эканини кўрсатганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди, - дейди Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Феруза Ҳамдамова.

– Бу бевосита янги касалликка қарши курашнинг олдинги қаторларида тун-у кун хизмат қилиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатаётган соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт ходимлари саломатлигини ҳимоя қилиш масаласига ҳам тегишлидир.

Пандемия шароитида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги Халқаро кодекснинг аҳамияти нимада? Унда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар ва инсон ҳуқуқлари соҳаларида давлатларнинг ўз фуқаролари, халқаро шериклар олдидаги энг кам миқдордаги шарт ва мажбуриятларини мустаҳкамлаш тавсия этилади.

Халқаро кодекс пандемия даврида чеклов чораларининг вақтинчалик хусусиятини белгилашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилинишини кафолатлашга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга, тизимли, ўз вақтида ва самарали профилактика чораларини кўришга, фавқулодда вазиятларда меҳнат хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган бўлиши зарур.

Ўзбекистон Президентининг ушбу ташаббусини амалга ошириш учун кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилиши кутилмоқда. Ушбу жараён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти каби бошқа халқаро ташкилотлар экспертлари маслаҳатларини олиш, шунингдек, мамлакатлар ва етакчи халқаро ташкилотларнинг ҳужжат ҳаммуаллифлари сифатида жалб қилинишини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, ҳужжат тақдимотига бағишланган қатор халқаро ва минтақавий тадбирлар ўтказилади.

UzA