Ўзбекистон Президентининг янги матбуот котиби давлатимиз раҳбари иштирокида бўлиб ўтадиган халқаро тадбирлар ҳақида маълумот берди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун дастлабки брифинги бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Давлат органларининг очиқлиги ва жамиятимизда сўз эркинлигини таъминлаш Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларининг асосий устувор йўналишларидан биридир, - деди Шерзод Асадов. – Давлатимиз раҳбарининг ана шу очиқлик сиёсатидан келиб чиқиб, энди сизлар билан шу форматда тез-тез учрашиб турамиз”.
У шу ҳафтада Ўзбекистон Президенти иштирокида ўтадиган расмий халқаро тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Хусусан, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан 29-31 март кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев билан музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Бугун Тошкентда Ўзбекистон-Венгрия Ишбилармонлар кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Бундан ташқари, Венгриядан келган юқори малакали экспертлар гуруҳи иштирокида Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни модернизация қилиш, жумладан, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида Венгрия тажрибасини қўллаш мўлжалланган.
Яқин кунларда бўладиган яна бир халқаро тадбир - бу Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити ўтказилади.
Бутун дунёдаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда ушбу анжуманни 31 март куни видеоконференция шаклида ўтказишга қарор қилинган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу саммитда иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
“Саммитда давлат раҳбарлари Туркий кенгашнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси ва бошқа ҳужжатларни муҳокама қилади, - деди Шерзод Асадов. – Саммит якунида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Туркистон декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда”.
“Дунё” АА