Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеча Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида учрашувлар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
5 октябрь куни Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова Наманган вилоятида, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодиров Қорақалпоғистон Республикасида, «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Андижон вилоятида, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обламуродов Фарғона вилоятида сайловчилар билан учрашди.
Бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова Андижон вилоятида, «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Фарғона вилоятида, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обламуродов Наманган вилоятида сайловчилар билан учрашади.
Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, юртдошларимизни сайловда ҳамда мамлакатимизнинг келгусидаги тараққиётини белгилаш жараёнида фаол қатнашишга даъват этмоқда.
/«Дунё» АА/.