Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеча Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг мамлакатимиз бўйлаб сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.
Жумладан, 6 октябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Варисова Андижон вилоятида, «Адолат» социал демократик партиясидан Баҳром Абдухалимов Фарғона вилоятида, Экологик партиядан номзод Нарзулло Обламуродов Наманган вилоятида сайловчилар билан учрашди.
Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Варисова Фарғона вилоятида ва «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров Хоразм вилоятида сайловчилар билан учрашади.
Тадбирлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, юртдошларимизни сайловда ҳамда мамлакатимизнинг келгусидаги тараққиётини белгилаш жараёнида фаол қатнашишга даъват этмоқда.
/«Дунё» АА/.