Ўзбекистон раҳбари Корея Республикаси ватанпарварлари хотирасига эҳтиром кўрсатди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бир кун аввал давлат ташрифи билан Корея Республикасига келган Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган. Шу боис у табаррук қадамжо сифатида эъзозланади. Хорижий давлатлар раҳбарларининг бу ерга келиши корейс халқига ҳурмат ифодаси ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди. Бу битик мажмуа музейидан жой олади.
Давлатимиз раҳбари Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзди.
/«Дунё» АА/.