Ўзбекистон раислигида пайшанба куни МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эртага, 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислиги доирасида видеоконференция шаклида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигида ўтказиладиган мажлис ишида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этади.
Тадбир чоғида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликда эришилган натижалар ва алоқаларнинг янги устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашинилади. Шу билан бирга, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳалари ҳам муҳокама қилинади.
/«Дунё» АА/