Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бўлим прокурори Аброр Маматовнинг 2022 йил 4 июлда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингдаги нутқи

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бўлим прокурори Аброр Маматовнинг 2022 йил 4 июлда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингдаги нутқи

Ассалому алайкум, ҳурматли брифинг иштирокчилари!
Қайд этиш жоизки, ҳозирги ислоҳотлар мамлакатимизда “Инсон қадри учун” ғоясини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.

Ўз навбатида, бу борадаги вазифаларни янада самарали амалга ошириш учун Конституциямизни такомиллаштириш зарурати вужудга келди.
Бинобарин, Конституциявий комиссия томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳа юзасидан фуқароларга ўз фикри ва хоҳиш иродасини эркин билдириш учун барча демократик шароитлар яратилди.
Шунга қарамасдан, айрим ғараз ниятли шахслар конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида тажовузкорлик ва зўравонлик йўлини танлаб, вазиятни издан чиқармоқчи бўлди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ шахслар сохта шиорларни ўзига ниқоб қилиб олган ҳолда, фуқароларнинг фикрини чалғитиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, оммавий тартибсизликлар келтириб чиқарди.
Қонун устуворлиги ва жазо муқарарлигини таъминлаш учун мазкур ҳолат юзасидан 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари Бош прокуратура раҳбарлигида тузилган ДХХ, Бош прокуратура, ИИВ, Миллий Гвардия масъул ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.
Тезкор-тергов гуруҳи фаолияти ҳамда тергов, тезкор-қидирув тадбирлари идоралараро тузилган алоҳида Штаб томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.
Терговда аниқланишича, 2022 йил 1 июль куни соат 14-50 ларда
"Ел хызметинде” газетаси муҳаррири ва блогер Даулетмурат Тажимуратов "Теlеgram” ижтимоий тармоғининг "Маkаn.uz” канали орқали видеомурожаат йўллаб, видеомурожаатида фуқароларни жорий йилнинг 5 июль куни соат 17-00 да "Қорақалпоғистон Республикасининг озодлигини сўраб” Жўқорғи Кенгес биноси олдида митинг ўтказишга даъват қилган.
Шундан кейин ижтимоий тармоқлар орқали қонунга хилоф равишда митинг уюштиришга фуқароларни даъват қилганлиги учун 2022 йил 1 июль куни соат 15-30 ларда Д.Тажимуратов Нукус шаҳар ИИО ФМБга олиб келинган ва ушланган.
Блогер Д.Тажимуратовнинг ИИБ ходимлари томонидан ушлаганлигини билган бир гуруҳ шахслар тартибсизликлар уюштириб, уни озод қилишни талаб қилиб Нукус шаҳридаги ИИВга қарашли 2-сонли тергов ҳибсхонасига ва Нукус шаҳар ИИО ФМБга боришган ва кейинчалик 2022 йил 1 июль куни соат 17-30 ларда Нукус шаҳри марказидаги "Марказий деҳқон бозори” МЧЖ олдидаги автомобиль йўлида тартибсизликлар уюштиришган.
Шундан кейин Д.Тажимуратов Нукус шаҳар ИИО ва ФМБдан озод қилиниб, чиқариб юборилган бўлса-да, Д.Тажимуратов ва унинг тарафдорлари тартибсизликларни яна давом эттириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга ва ҳокимиятни босиб олишга очиқдан-очиқ даъват қилишган.
Шундан сўнг, 2022 йил 2 июль куни соат 14:45 да Нукус туманидан тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳар томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, Нукус шаҳридаги блок постда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий Гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шумовая граната, щит) қўлга киритган.
Шу куни Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан хужум уюштирилиб, қурол яроқ тортиб олинган, “Нукус халқаро аэропорти”га, Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи Реабилитация марказига, Нукус шаҳар ИИБ биносига ҳужумлар уюштирилган.
Оммавий тартибсизликлар давомида Нукус шаҳридаги «Las Vegas» кафеси ёнида давлат рақами 40 L 340 QA бўлган MAN русумли юк транспорт воситаси, «Эски шаҳар»даги марказий масжид олдида давлат рақами 01 267 UFA бўлган «КамАЗ» русумли юк транспорт воситаси, Шуманай туманидаги «Исмоилов Жабборберген» фермер хўжалигига тегишли бўлган вагон ёқиб юборилган.
Нукус шаҳар Спорт комплекси ёнидаги «Дўстлик» канали кўпригига, Нукус шаҳридаги кўплаб бино-иншоотлар ва йўл тўсиқларига ҳам кўплаб талофотлар етказилган.
Оммавий тартибсизликлар оқибатида ҳозирга қадар аниқланган ҳолатларга кўра, жами 243 нафар шахсга турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган. Оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган.
Тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари қонунларга қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилиб, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлашнинг барча чоралари кўрилади.
Шу ўринда, мамлакатимиз аҳолиси, оммавий ахборот воситалари, журналистлар, эксперт ва мутахассислар, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакилларига алоҳида мурожаат қилмоқчимиз!
Айни кунларда Қорақалпоғистонда рўй берган воқеа-ҳодисалар юзасидан айрим ғаразли кучларнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган, сохта ва уйдирма маълумотлари, миллатлар ўртасида низо ва зиддият уйғотадиган, айирмачилик ҳамда оммавий тартибсизликларга даъват этувчи иғвогорона чақириқлари кўплаб кузатилмоқда.
Шу боис, барчангиздан бундай алдов ва уйдирмаларга ишониб қолмасликни, шошқалоқлик билан асоссиз хулоса чиқармасликни, мавжуд вазият, ўтказилаётган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни мазкур Штаб ахборот манбаларидан олишингизни сўраймиз.
Штаб ҳамда ваколатли давлат органлари ўзларининг расмий ахборот каналлари орқали тергов ва тезкор-қидирув фаолияти ҳақидаги маълумотлар мунтазам бериб борилади.
Фурсатдан фойдаланиб, фуқароларимизни яна бир бор огоҳлик ва сергакликка чақирмоқчимиз.
Зеро, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик, аҳиллик, босиқлик ва ақл-идрок билан иш тутиш халқимизнинг азалий фазилатлардир.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган иғвогорона, фитна қўзғашга қаратилган ҳақорат ва ўзаро камситишлар халқимизга мутлақо ётдир.
Қонунда ҳам жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, аҳоли орасида адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши белгиланган.

"Дунё" АА