Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро миграция ташкилоти раҳбарлари билан иқтиқболдаги алоқаларни жадаллаштириш бўйича фикр алмашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Женевага ташрифи доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Гай Райдер, Халқаро миграция ташкилоти бош котиби А.Виторино билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати хабарига кўра, ХМТ бош директори Гай Райдер Ўзбекистон 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлганлиги билан табриклаб, бу инсон ҳуқуқларини таъминлаш, шу жумладан болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида мамлакат томонидан бажарилган катта ишлар, ХМТ конвенцияларининг самарали рўёбга чиқарилиши натижаси эканини таъкидлади.
Учрашувда коронавирус инфекциясининг мамлакатлар иқтисодиётига таъсири билан боғлиқ масала кўтарилди. Г. Райдер барча мамлакатларнинг меҳнат бозори зарар кўрганини таъкидлади. Пандемия шароитида ишсизлик ва қашшоқликнинг ўсиши энг ривожланган мамлакатларда ҳам жиддий муаммога айланди.
— Ўзбекистон раҳбари томонидан кўрилган қатъий чоралар, ўз вақтида олдини олиш бўйича улкан саъй-ҳаракатлар, изчиллик билан самарали вазифалар бажарилиши, шунингдек сўнгги 3 йилдаги ислоҳотлар суръати ва кенг қамровлилиги жамият ва иқтисодиётга коронавирус салбий таъсирининг оқибатларини юмшатди, — деди Гай Райдер. — Иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш республикага нафақат коронавирусга қарши курашиш, балки унинг бизнес ва аҳоли даромадлари даражаси учун кўплаб салбий оқибатлари билан курашиш имконини берди. Пандемиянинг иқтисодиёт ва меҳнат бозорига кўрсатадиган салбий оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистон томонидан кўрилган чора-тадбирлар ХМТнинг COVID-19 оқибатларига қарши курашиш сиёсати билан ҳамоҳанг.
Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг пахта теримида ва умуман мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш масаласида эришаётган ютуқларига урғу берилди. ХМТ бош директори таъкидлаганидек, мамлакатимиз болалар меҳнатидан мунтазам фойдаланишни мақбул эмас деб эътироф этишга ва бундай меҳнатдан фойдаланишга чек қўйишга муваффақ бўлди.
Ҳамкорлик истиқболларига келганда Г.Райдер ХМТнинг инклюзив иқтисодий ўсиш учун муносиб ва сифатли иш ўринларини яратиш, инқироздан кейинги даврда ишчи кучи сифатини ва унинг мобиллигини ошириш, Ўзбекистон ва ХМТнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган янги мамлакат ҳамкорлик дастурига жалб қилиш орқали ижтимоий мулоқотни кучайтириш соҳасидаги Ўзбекистон ташаббусларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.
Шу куннинг ўзида парламент юқори палатаси раҳбари Танзила Норбоева Халқаро миграция ташкилоти бош котиби А.Виторино билан учрашди. Бош котиб сўнгги йилларда мамлакатда чет элда фаолият олиб бораётган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
— Халқаро миграция ташкилоти Ўзбекистонда мамлакат аҳолисининг ижтимоий заиф қатламлариини ҳимоя қилиш, меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган ўзгаришларни диққат билан кузатмоқда, — деб таъкидлади А. Виторино. — Мен шу йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигидаги ўтказилган ва чет элда ишлаётганлар учун муносиб шароитлар яратиш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиш якунларини диққат билан ўрганиб чиқдим ва унда қабул қилинган қарорларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман.
Халқаро миграция ташкилоти раҳбари, шунингдек, COVID-19 пандемиясига қарши кўрилган карантин ва чеклов чоралари туфайли Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида қийин аҳволга тушиб қолган Тожикистоннинг 250 нафар фуқароси ўз юртига қайтиши учун инсонпарварлик йўлагини яратиш ҳақидаги Ўзбекистон томонининг қарорини юқори баҳолади.
Ўз навбатида, Халқаро миграция ташкилоти қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали техник ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди. Жумладан, Ўзбекистонда Халқаро миграция ташкилотининг умумий қиймати 1 млн. доллардан ортиқ бўлган 1 та миллий ва 4 та минтақавий лойиҳасини амалга оширишга шай.
А.Виторин Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини таъкидлаб, Ташкилотнинг мамлакатдаги идорасидаги ходимлар сонини кўпайтириш ва Тошкентда тўлиқ фаолият кўрсатувчи ваколатхона очиш орқали Ташкилотнинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама битим имзоланди.
Халқаро миграция ташкилоти раҳбари Т. Норбоевани шу йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Халқаро миграция ташкилоти ва БМТнинг Европа иқтисодий комиссиясининг видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган қўшма тадбирида асосий меҳмон сифатида иштирок этишга таклиф этди.
/«Дунё» АА/.