Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 11 сентябрь куни чақирилади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 11 сентябрь куни чақирилади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни парламент юқори палатаси Раиси Танзила Норбоева олиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Сенат манбасига асосланиб.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини 2020 йил 11 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сенат Раиси Т.Норбоева давлатимиз раҳбари раҳнамолигида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, янги Ўзбекистонни қуриш йўлида катта саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини таъкидлади. Қолаверса, одамлар билан мулоқот қилиб, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилинишига устувор аҳамият қаратиш лозимлигини билдирди. Шунингдек, ялпи мажлис кун тартибига киритиладиган ҳар бир масала юзасидан жамоатчилик фикрини эътиборга олиш, қолаверса, ҳудудлардаги муаммоларни доимий тарзда ўрганиб бориш ва уларни муҳокамага олиб чиқиш зарурлигини қайд этди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги, “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати ҳақида ҳамда Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

«Дунё» АА