Ўзбекистон Республикаси Президенти Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида ҳам иштирок этади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Дубай шаҳрига ташриф буюриб, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашув ўтказади.