Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтказилган 14-саммитидаги нутқи

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтказилган 14-саммитидаги нутқи

Муҳтарам раис Режеп Таййип Эрдоған Жаноби Олийлари!

Ҳурматли Давлат ва Ҳукумат Раҳбарлари!

Ҳурматли бош котиб Сулаймонпур Жаноблари!

Авваламбор, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Саммитининг барча иштирокчиларини самимий қутлашга ижозат бергайсиз.

Ҳурматли Президент Эрдоған Жанобларига пандемия шароитига қарамасдан, ташкилотга самарали раислик қилгани ва анжуманни юқори даражада ташкил этгани учун чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Пандемия даврида КОВИД-19 касаллигига қарши курашишда кўрсатилган салмоқли ёрдам учун турк дўстларимизга ва шахсан Эрдоған Жанобларига ўз миннатдорлигимни билдираман.

Бугун раислик навбати Туркманистонга ўтиши муносабати билан ҳурматли Президент Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедовни чин дилдан табриклайман.

Ва албатта, яхши ният қиламизки, навбатдаги Саммитда, Ашхобод шаҳрида кўришиш ҳаммамизга насиб қилсин.

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳудуди – бу тарихи, дини, маданияти ва қадриятлари муштарак, улкан имкониятларга эга бўлган умумий минтақадир.

Дўст давлатларимизни азалдан ўзаро ҳурмат ва ишонч муҳити, савдо ва транспорт-коммуникация алоқалари чамбарчас боғлаб туради.

Бугунги саммитимиз “Ковид-19 дан кейинги даврда минтақавий иқтисодий ҳамкорлик” мавзусида ўтаётганида чуқур маъно мужассам.

Чунки, глобал иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатаётган пандемия, давлатларимизни ҳам четлаб ўтмади.

Бу офат кучли ва заиф томонларимизни, бир-биримизга нақадар боғлиқ эканимизни, иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлаш заруратини яққол кўрсатди.

Дунёда технология ва ресурслар, сармоялар, ташқи бозорларга чиқиш учун рақобат кучайиб бораётган ҳозирги кунда, куч ва салоҳиятларимизни бирлаштириш, иқтисодиётларимизнинг тўлдирувчи омилларидан кенг фойдаланишимиз муҳимдир.

Аммо шуни айтиб ўтиш керакки, Ташкилотимиз ҳудудида мавжуд савдо-иқтисодий, молиявий, сармоявий, транспорт-логистика ва энергетика имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти.

Шу боис, “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти – 2025” дастурининг асосий йўналишлари бўйича кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги таклифларни илгари сурмоқчиман.

Биринчидан, иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери – ҳеч шубҳасиз, савдо ва инвестиция алоқаларини куч́айтиришдир.

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг аъзо давлатлар билан умумий савдо айланмаси салкам икки баробарга ўсди. Ўтган йили мураккаб вазиятга қарамасдан, бу ҳажмларни сақлаб қолишга эришдик.

Биз, Ташкилотга аъзо мамлакатлар томонидан карантин даврида ўрнатилган савдо ва транспорт чекловларини бартараф этиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз.

Ўйлайманки, рақамли технологиялар ва электрон тижоратни кенг жорий этиш савдо алоқаларимизни сезиларли равишда енгиллаштиради.

Шу маънода, Туркия илгари сураётган Савдога кўмаклашиш бўйича битимни келишиш ва қабул қилишни тезлаштириш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Иккинчидан, “Бир-бирини тўлдирувчи нуқталарни топиш” тамойили асосида саноат кооперациясини ривожлантириш халқларимизнинг умумий фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Бу муҳим режани амалга ошириш учун аниқ йўналиш ва лойиҳаларни қамраб олган қўшма “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишни мақсадга мувофиқ, деб биламиз.

Учинчидан, аъзо давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш, банклараро алоқаларни ва молиялаштиришни кенгайтириш долзарб масаладир.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун яқин истиқболда мамлакатларимиз банклари иштирокида халқаро Банк-молия Форумини ўтказишни таклиф қиламиз.

Тўртинчидан, минтақаларимизнинг транспорт йўлакларини кенгайтириш ва транзит салоҳиятини ошириш, ўзаро иқтисодий ҳамкорлигимизни янада жадаллаштиради.

Биз, Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон, Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой транспорт йўлакларини, шунингдек, Озарбайжон орқали Туркия ва Европа давлатларига чиқиш йўлларини ривожлантиришдан манфаатдормиз.

Шу билан бирга, янги таклиф этилган Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлининг қурилиши Афғонистонни кенг минтақаларимизга интеграция қилиш ва барқарор тараққиётни таъминлашда улкан аҳамият касб этади.

Бешинчидан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан биргаликда, Ташкилотимизнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги янги Дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Шу муносабат билан, жорий йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг, навбатдаги йиғилишини биз Ўзбекистонда ўтказишга тайёрмиз.

Олтинчидан, қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларига бой минтақамизда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш имкониятлари ниҳоятда каттадир.

Энергетика барқарорлигини таъминлаш, соҳага инвестиция ва замонавий технологияларни кенг жалб этишга қаратилган Ўрта муддатли Стратегияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таклиф этаман.

Еттинчидан, экология ва глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммолар оқибатларини минтақамизда, жумладан, Оролбўйи ҳудудида яққол сезаяпмиз. Бу масалага ечим топиш бўйича барча саъй-ҳаракатларимизни ўзаро бирлаштириш лозим.

Бу йўлда таъсирчан минтақавий ҳамкорликнинг аниқ механизмларини жорий этишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Саккизинчидан, Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришимиз лозим.

Ташкилот доирасида эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш ва тегишли чора-тадбирларни олдиндан режалаштириш тизимини амалиётга жорий этишни таклиф қиламиз.

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

Сўзимнинг якунида яна бир бор алоҳида таъкидламоқчиман:

Ҳеч шубҳасиз, истиқболда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали биз Ташкилот доирасидаги ҳамкорлигимизни янги
ва юксак босқичга кўтаришга қодир бўламиз.

Эътиборларингиз учун раҳмат.

/«Дунё» АА/.