Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили «Тинчлик учун консeнсусни мустаҳкамлаш» мавзусидаги видeоконфeрeнцияда иштирок этди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили «Тинчлик учун консeнсусни мустаҳкамлаш» мавзусидаги видeоконфeрeнцияда иштирок этди

Кеча, 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистон бўйича «Тинчлик учун консенсусни мустаҳкамлаш» мавзусидаги онлайн видеоконференцияда иштирок этди. Тадбир Афғонистон Ташқи ишлар вазрилиги томонидан ташкиллаштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайти хабарига кўра, тадбирда Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, шунингдек, Афғонистон бўйича «Осиё юраги – Истанбул жараёни» ва «Қобул жараёни» форматларининг аъзо давлатлари вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияни Афғонистон ТИВ раҳбари Ҳаниф Атмар олиб борди.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани инкюзив афғонлараро музокараларни бошлаш тўғрисида келишувга эришилишининг муҳимлигини, бу мамлакатда зўровонлик камайишига олиб келишини қайд этди. Афғонистоннинг «Осиёда тотувлик марказига» айланиши ва минтақавий муштаракликни мустаҳкамлашда асосий ролни ўйнаши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Афғонистон раҳбари чегаранинг узлуксиз ишлаётганлиги ва коронавирус пандемияси шароитида гуманитар ёрдам кўрсатаётганлиги учун қатор мамлакатларга, жумладан Ўзбекистонга миннатдорлик изҳор этди.

Тадбир чоғида Афғонистондаги можарони ҳал қилиш ҳамда афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ бошлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар ҳам муҳокама қилинди.

Можародан кейинги Афғонистонда барқарор тизим ўрнатиш, мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаш ҳамда мазкур давлатдаги сиёсий жараён ривожланишида афғон халқининг раҳбарлик роли тамойилига амал қилиш масалалари бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришнинг катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Афғонистонга ҳар томонлама кўмаклашишнинг устувор йўналишлари тўғрисида батафсил фикр алмашилди.

UzA