Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 27 март./ "Дунё АА"/. Бугун, 27 март куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири Президент Матбуот хизмати манбасига асосланиб.
Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича икки мамлакатда кўрилаётган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Тегишли идора ва ташкилотларнинг яқиндан ҳамкорлигида ўзаро амалий кўмаклашиш ҳамда аввало чегараолди ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятни назорат қилиш борасида олиб борилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.
Пандемиянинг савдо-иқтисодий, энергетик, транспорт-коммуникация, маданий гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Туркманистон алоқаларига салбий таъсирини камайтириш бўйича фаол қўшма чора-тадбирларни давом эттириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Президентлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар юзага келаётган барча қийинчиликлар ва янги хатарларни муваффақиятли енгиш, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорликка доир ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.