Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон” газетаси билан суҳбати матни Миср матбуотида араб тилида эълон қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2021 йил 17 август сонида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу газета бош муҳаррири билан «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда» сарлавҳали суҳбат матни Мисрнинг «Ал-Хабар ал-Йаум» газетасининг веб-саҳифасида эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари билан бўлиб ўтган ушбу суҳбат Мисрнинг сиёсий, ахборот-таҳлил, илмий-академик, ишбилармон доиралари ва ОАВ вакиллари томонидан илиқ кутиб олинди.
Ўзбекистон етакчисининг интервьюси «Ал-Хабар ал-Йаум» газетаси сайтида саккиз бўлимга ажратилган ҳолда нашр этилди.
Материал газетанинг халқаро бўлими раҳбари Фотима Рамазон Бадавий томонидан араб тилига ўгирилган.
Ушбу суҳбатнинг араб тилидаги нашри билан қуйидаги иловалар орқали танишиш мумкин:
«Дунё» АА