Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Камиловнинг Анталия дипломатия форумидаги нутқи

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Камиловнинг Анталия дипломатия форумидаги нутқи

Муҳтарам давлат ва ҳукумат раҳбарлари,

Ҳурматли вазирлар,

Қадрли дўстлар!

Авваламбор, қардош Туркия халқи ва раҳбариятига анъанавий илиқ меҳмондўстлик ҳамда бугунги тадбирнинг юқори даражада ташкил этилганлиги учун чуқур миннатдорлик изҳор этмоқчиман.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари,

Бугунги Форум барчамиз учун кун тартибидаги долзарб масалаларга биргаликда баҳо бериш, минтақа ва халқаро ҳамкорликнинг истиқболдаги йўналишларини белгилаб олиш, долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашиш учун қулай имконият яратмоқда.

Анталия дипломатик форуми ҳаммамиз учун жиддий синов бўлган пандемия вақтида ташкил этилаётгани ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, халқаро масалаларни тинч ва сиёсий музокаралар йўли билан ҳал этиш ва дипломатия тушунчаси мутлақо янги маъно-мазмун касб эта бошлади.

Ахборот алмашинуви, илғор коммуникацион технологиялар соҳасида вужудга келган янги имкониятлар давлатларга дипломатия соҳасидаги ўз фаолиятларини тубдан қайта кўриб чиқишни ва замон билан мослашишни тақозо қилмоқда. Чунки, дипломатия соҳаси ва иштирокчилари тобора кенгайиб бормоқда, мулоқотнинг янги шакл ва форматлари – рақамли дипломатия кенг қўлланилмоқда. Халқ дипломатияси ва “юмшоқ куч” дея таърифланаётган долзарб ҳодиса ва тушунчалар кундалик ҳаётга чуқур сингиб бормоқда.

Бугунги даврнинг энг асосий хусусияти бу – инновация. Ҳар бир соҳа шиддат билан янгиланмоқда. Шу жиҳатдан, дипломатия учун ҳам янгиликларни қўллаш, инновация билан ҳамнафас бўлиш замон талабидир.

Бугунги кунда халқаро муносабатлар йўналишида таълим олаётган ёшлар, эртанги кун дипломатларининг ўзгариш ва янгиликларни амалий жиҳатдан идрок қилишлари зарурлигига ишонамиз.

Эртага етишиб чиқадиган ёш дипломатлар нафақат тарих, халқаро муносабатлар, иқтисод ва ижтимоий соҳаларни мукаммал билишлари, балки “интернет дипломатияси”, “инновацион дипломатия”, “халқ дипломатияси” каби янги тушунча ва таърифларни ҳам теран англашлари, ҳатто ушбу йўналишларда янги ёндашувларни ишлаб чиқишга тайёр бўлишлари керак деган фикрдамиз. Бу борада бугун Туркия томони ташаббуси билан ўказилаётган Анталия дипломатия форумининг долзарблиги ва катта ҳиссаси шубҳасиздир.

Ҳурматли Форум иштирокчилари,

Замонавий халқаро муносабатлар ҳақида сўз юритилганда ХХИ асрдан бошлаб Осиёнинг янгидан юксала бошлаганини таъкидлаб ўтиш зарур. Ўз салоҳияти билан турли имкониятларни тақдим этиб келаётган Осиё ҳар қачонгидан кўра кўпроқ кун тартибига чиқмоқда.

Бинобарин, Туркия томонидан илгари сурилаётган “Янгидан Осиё ташаббуси” (“Ениден Ася Гириşими”) ўзаро манфаатлар ва умумий мақсадлар йўлида мазкур қитъадаги мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга янги туртки бермоқда. Бу жараёнда Осиёнинг бевосита қалби деб аташимиз мумкин бўлган Марказий Осиё минтақасидаги ижобий ўзгариш ва янгиланишлар ҳам катта аҳамият касб этади.

Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, очиқлик ва янгиланишлар, мамлакатнинг ташқи сиёсатида, хусусан, қўшни Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик муҳитини шакллантириш, дўстона, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида устувор йўналиш сифатида белгиланган.

Натижада, сўнги йиллар давомида Марказий Осиёда сиёсий мулоқот ва ўзаро ишонч мустаҳкамланди, давлат раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувлари йўлга қўйилди. Минтақадаги икки ва кўп томонлама кенг қамровли ҳамкорлик даражаси янги босқичга кўтарилди.

Хусусан, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан очиқ, конструктив, пухта ўйланган ва прагматик сиёсати натижасида сувдан оқилона фойдаланиш, Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, транспорт коммуникацияларидан унумли фойдаланиш, давлат чегараларини кесиб ўтиш каби мураккаб ва чалкаш муаммоларга ечим топилди.

Ўзбекистоннинг бутун Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмаси йиллик ўртача 50 фоиздан кўпроққа ўсиб келмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларнинг яхшиланиши минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга ёрдам берди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда барқарор ривожланиш истиқболларини қўшни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва уни ривожлантириш билан узвий боғлиқ, деб билади. Ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, минтақавий инфратузилма, савдо, инвестиция, транзит ва транспорт лойиҳаларини амалга ошириш воситасида Афғонистонни Марказий Осиё мамлакатлари билан интеграциясини таъминлаш ва мустаҳкамлаш ниҳоятда муҳимдир.

Ўзбекистон сўнгги тўрт йил ичида Афғонистон билан савдо ҳамкорлигини кенг кўламда кенгайтириш билан биргаликда, бир қатор йирик транспорт-коммуникация лойиҳалари, жумладан, Мозори-Шариф-Ҳирот, Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар темир йўлларини қуриш масалаларини кўриб чиқмоқда.

Ушбу имкониятдан фойдаланиб, сизларнинг эътиборингизни 2021-йил 15-16-июл кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга қаратмоқчиман. Ушбу анжумандан мақсад - Марказий ва Жанубий Осиёда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш масалалари бўйича стратегик қарашларини намойиш этиш, иккала минтақа мамлакатларининг транспорт-транзит салоҳиятини амалга ошириш, истиқболли бозорларга чиқиш, инвестициялар, инновациялар ва технологияларни жалб қилиш, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувларини фаоллаштириш бўйича аниқ таклифларни муҳокама қилиш.

Хонимлар ва жаноблар,

Ўзбекистон Анталия дипломатия форуми каби йирик тадбирлар доирасида халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришдан манфаатдор. Биз ушбу форумнинг ташкиллаштирилишида муҳим рол ўйнаган ҳамда ўз ташаббуслари билан катта ҳисса қўшган Туркия Республикаси Президенти, ҳурматли Режеб Таййип Эрдоған ва Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу Жаноби Олийларига чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Форумда иштирок этаётган барча хорижий мамлакатларнинг вакилларига ҳурмат ва эҳтиромимизни изҳор этамиз ва барчаларингизга самарали ҳамкорлик тилаймиз.

Эътиборингиз учун раҳмат.