Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг 2020 йил 12 сентябрь куни Доҳа шаҳрида афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш маросимидаги нутқи

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг 2020 йил 12 сентябрь куни Доҳа шаҳрида афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш маросимидаги нутқи

Ҳурматли афғонистонлик дўстлар!
Маросим қатнашчилари!
Хонимлар ва жаноблар!

Ушбу тарихий тадбирда иштирок этишга таклиф учун самимий миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз.
Афғонлараро инклюзив музокараларнинг бошланиши Афғонистон заминида узоқ кутилган тинчлик ва барқарорлик узил-кесил ўрнатилишига хизмат қилишига ишонаман.
1. Ўзбекистон Афғонистонни азалий дўстлик ришталари, умумий тарих, дин, урф-одатлар ва анъаналар боғлаб турган яқин ва қардош мамлакат, деб ҳисоблайди.
Биз Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатилиши – бу бутун Марказий Осиё минтақаси учун барқарорлик ва фаровонлик гаровидир, деган нуқтаи назар тарафдоримиз.
2. Шубҳасиз, инклюзив тинчлик музокараларини барча манфаатдор томонларнинг машаққатли меҳнатисиз, муайян муроса ва ўзаро келишувга эришмасдан бошлаб бўлмас эди.
Шу сабабли, Ўзбекистон биринчилардан бўлиб Қатар пойтахти Доҳада афғонлараро музокараларнинг дастлабки босқичини ўтказиш тўғрисидаги қарорни олқишлади.
Доҳа музокаралари Афғонистондаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш умумий жараёнининг бошланишидаги асосий босқич бўлади, деб ишонамиз.
Биз, шунингдек, мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича сиёсий жараён фақат афғонларнинг ўзи ва Афғонистон халқи бошчилигида амалга оширилиши лозим, деган асосий тамойилга риоя қилиш заруратига қатъий ишонамиз.
3. Биз тинч Афғонистон умумий минтақамиз изчил тараққиёти, хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда барча қўшни мамлакатлар учун тенг ҳуқуқли шерик бўлишидан манфаатдормиз.
Ҳурматли дўстлар!
Шубҳасиз, Афғонистон бўйича Тошкент халқаро анжумани афғонлараро инклюзив музокараларни бошлаш учун халқаро саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишга хизмат қилди.
Ўзбекистон афғонлараро тинчлик музокаралари босқичларидан бирини гўзал Самарқанд шаҳрида ташкил этишга тайёр эканини яна бир бор тасдиқлайман.
Фурсатдан фойдаланиб, биз Қатар ҳукуматига Доҳада афғонлараро тинчлик музокараларини бошлашдаги улкан саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлигимизни изҳор этамиз.
Афғонистонлик дўстларимизга эзгу мақсадга эришишда муваффақиятлар тилайман.
Эътиборингиз учун раҳмат!

https://dunyo.info/cyrl/site/inner/ozbekiston_respublikasi_tashqi_ishlar_vaziri_abdulaziz_komilovning_2020_yil_12_sentyabry_kuni_do%D2%B3a_sha%D2%B3rida_afgonlararo_tinchlik_muzokaralarini_boshlash_marosimidagi_nutqi-oSn
https://www.facebook.com/DunyoIA/posts/1397458663792290
https://twitter.com/Dunyo_IA/status/1305852840871694336
https://t.me/iadunyo_uz/2548

«Дунё» АА