Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Республикасининг парламент дипломатияси концепциясини тасдиқланди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Республикасининг парламент дипломатияси концепциясини тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаснинг парламент дипломатияси концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаснинг парламент дипломатияси концепцияси 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида тақдиқланди.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг халқаро ҳамкорлик ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш механизмлари, асослари, вазифалари ва стратегик мақсадларини ифодаловчи ҳуқуқий тизимларни ўз ичига олади.

Шунингдек, концепцияда Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, давлатлар ўртасида ўзаро тушуниш ва ишончни ривожлантириш, мамлакатнинг ижобий халқаро имиджини шакллантириш, қонунчилик фаолияти, парламент назорати ва парламентлараро ҳамкорлик орқали чет элда давлат ва унинг фуқароларини ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг муҳим механизлари акс эттирилган.

Замонавий халқаро муносабатларда парламент дипломатияси тушунчаси анъанавий ҳукуматлараро алоқалар билан кенг қамровли халқ дипломатияси ўртасидаги восита сифатида қаралади. Парламент дипломатияси хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий пойдеворини яратишда, миллий қонунчиликни халқаро ҳамкорлик талаб-тамойиллари билан уйғунлаштиришда муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистонда парламент дипломатиясини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида қабул қилинган мазкур концепция миллий парламентаризм ривожида муҳим аҳамият касб этади.

/«Дунё» АА/.