Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Япониянинг ихтисослашган ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Япониянинг туризм йўналишини ёритишга ихтисослашган "Тravel Watch" электрон нашрида "Ўзбекистон қандай мамлакат? Биз кўк гумбазли маҳобатли масжидлари билан машҳур Марказий Осиё мамлакатига сафар қилдик" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Япониялик журналист Тошиказу Мураками қаламига мансуб мазкур мақолада муаллиф Ўзбекистонга қилган ижодий сафаридан олган таассуротларини қаламга олган. Хусусан, мамлакатимизнинг туристик салоҳияти, бой маданий мероси, туристлар учун яратилган хавфсизлик ва қулайликлар ҳамда ўзбек халқининг меҳмондўстлиги алоҳида урғуланган.
Нашрда Ўзбекистон тинч ва барқарор муҳитга эга экани, япониялик сайёҳлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилгани таъкидланган. Муаллиф таъкидига кўра, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларимиздаги қадимий обидалар, хусусан, Ичан-қалъа ва Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ислом меъморчилигининг ноёб дурдонаси ҳисобланади.
"Мамлакатда диний бағрикенглик ва эркинлик муҳити таъминланган. Маҳаллий аҳоли ниҳоятда меҳмондўст ва очиқ кўнгил", – деб ёзган муаллиф.