Ўзбекистон сайёҳлик соҳасида Саудия Арабистони билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиради
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон элчиси Акмалжон Қўчқоров Туркманистоннинг Дашогуз вилояти ҳокими Солтанмирад Солтанмирадов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Дўстона ва конструктив руҳда кечган музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг Хоразм ва Туркманистоннинг Дашогуз вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамда Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида ўрнатилган ишончга асосланган ва дўстона мулоқот, уларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродалари туфайли айни пайтда икки мамлакат муносабатлари барча йўналиш ва соҳаларда фаол ривожланиб, янги мазмун билан бойиб бораётганини алоҳида таъкидладилар.
Шу нуқтаи назардан, Хоразм ва Дашогуз вилоятлари ўртасида чегара савдо зонаси – Савдо марказининг ташкил этилиши Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажмининг ўсишига, дўст қўшни давлатларнинг икки чегарадош вилояти иқтисодиёти ва аҳолиси фаровонлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.
Суҳбатдошлар вилоятлар маъмуриятлари раҳбарлари ва ишбилармон доира вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, қўшма иқтисодий ва маданий тадбирлар ўтказиш, шунингдек, саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва ривожлантириш орқали ҳудудлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Учрашув якунида томонлар икки давлатнинг чегарадош вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида муҳокама қилинган масалаларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни келишиб олдилар.