Ўзбекистон санъат усталари «7-Чежудо халқаро хор фестивали ва симпозиуми»да иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

21-23 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Чежудо провинциясида «7-Чежудо халқаро хор фестивали ва симпозиуми» бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, АҚШ, Индонезия, Филиппин ва Жанубий Корея санъаткорлари ўз маданий дастурлари билан иштирок этдилар.
Фестивалнинг очилиш маросимида сўзга чиққан мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси вакиллари Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилган муносабатларнинг барча йўналишларда, жумладан, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам изчил ривожланаётганини таъкидлашди.
Ўзбекистон Давлат филармонияси раҳбари Анвар Тожибоев бошчилигидаги саънаткорлар жамоаси ижро этган «Сегоҳ», «Алла», «Ёр-ёр», «Ёд айламадинг» ва «Ўзбекистон» тароналари фестивал иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Ташкил этилган махсус Санъат ва маданият симпозиуми доирасида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ҳамда миллий қўшиқчилик анъаналари такдимот орқали маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар орасида кенг тарғиб қилинди.
Шу билан бирга, тадбир доирасида Жанубий Корея Маданият ва санъат марказлари ассоциацияси президенти Ли Син Чжон, 7-Чежудо халқаро хор фестивали ва симпозиуми бош котиби Ким Хюн Дон ва Халқаро хор симпозиуми қўмитаси раиси Ли Юн Жо билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.
Уларда давлатларимиз ўртасидаги маданий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилингани баробарида жорий йил давомида ўтказиладиган халқаро тадбирларда биргаликда иштирок этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
«Дунё» АА