Ўзбекистон саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари вакилларининг Бишкекка бизнес ташрифи ташкил этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

16-19 сентябрь кунлари мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари вакилларининг Бишкекка бизнес ташрифи ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Бизнес ва саноат кенгаши —«UZBIC» кўмагида ташкил этилган ушбу амалий сафарда мазкур кенгаш ходимлари ва мамлакатимизнинг 40дан зиёд тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика, совға ва ҳунармандчилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, пластмасса буюмлари, уй жиҳозлари, мебель ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари иштирок этди.
Бизнес миссия доирасида Бишкекда Қирғизистон тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ва В2В музокаралари бўлиб ўтди. Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Ҳамкорликда ўтказилган бизнес-форумда Ўзбекистон - Қирғизистон ривожланиш жамғармасининг тақдимоти бўлиб ўтди. 500 нафарга яқин қирғиз тадбиркорлари иштирок этган бизнес-форум давомида 300дан зиёд В2В шаклидаги икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.
Бизнес сафари натижасида 600 дан зиёд тадбиркорлар билан музокаралар олиб борилди, 31 та корхона салкам 3,5 миллион АҚШ доллари ҳажмида маҳсулотларнинг бирламчи экспортини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришди. Иккита корхона ўз маҳсулотларининг дистрибьюторлик шартномасини имзолаш бўйича музокаралар олиб борди, 38 та корхона маҳсулотларини сотиш бўйича «Дордой» бозоридан бир нечта улгуржи савдо қилувчи мижозлар билан келишиб олди.
«Дунё» АА