Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон-Саудия «давра суҳбати» икки мамлакат бизнесининг ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги қизиқишини тасдиқлади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон-Саудия «давра суҳбати» икки мамлакат бизнесининг ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги қизиқишини тасдиқлади

Кеча Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистонининг етакчи компаниялар раҳбарлари билан «давра суҳбати» бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, тадбирда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ ҳамда ўзбек томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир ўзаро манфаатли қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутган ҳолда, йирик Саудия Арабистони компаниялари ва саноат холдинглари орасидан бўлажак шериклар билан муносабатларни йўлга қўйиш ва кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан Сардор Умурзоқов Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар йўлида ўзига ишонч билан қадам босиб келаётганлигини ҳамда иқтисодиётнинг шаффофлигини ошириш ва жаҳон иқтисодий маконига интеграциялашувни давом эттиришни мақсад қилиб қўйганлигини таъкидлади. Шунингдек, у Саудия Арабистони компанияларини Ўзбекистонда ишбилармонлик билан шуғулланиш учун жорий этилган ноёб имкониятлардан фойдаланишга таклиф этди ва тегишли масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Саудия делегацияси раҳбари Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ривожланишининг юқори динамикасини ва Ўзбекистонга инвестициялар киритиш учун сезиларли ишга солинмаган салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, Саудия Арабистони компанияларини ўзбекистонлик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилишга чақирди.

Саудия Арабистони ишбилармонлари тақдимотлар шаклида ўз компаниялари ҳақида сўзлаб бердилар ва Ўзбекистонда фаолият юритиш бўйича ўз тасаввурларини баён қилди. Шунингдек, улар ҳамкорлик қилиш учун устувор йўналиш ва тармоқлар ҳамда қўшма лойиҳалар доирасида шериклик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш механизмлари ҳақида фикрларини билдирди.

Айрим Саудия Арабистони тадбиркорлари Республикада бизнес юритишга тайёр эканликларини билдирдилар. Жумладан, давра суҳбати доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Аль-Раджхи Интернешнл» компанияси ўртасида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида Меморандум имзоланди.

«Дунё» АА