Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон Савдони соддалаштириш глобал дастурида иштирок этади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон Савдони соддалаштириш глобал дастурида иштирок этади

Давлат божхона қўмитасида Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Оливье Шав билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қўмита маълумотига кўра, Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов элчига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда ташқи савдони янада либераллаштириш, унинг очиқлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди. Божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштирилаётгани, уларни халқаро стандартларга мувофиқлаштирилаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, дипломат Ўзбекистонда ташқи савдо ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини қайд этди.

Учрашувда ыўмита раиси ва элчи томононидан илк бор Савдони соддалаштириш глобал дастурининг расмий ҳужжатлари имзоланди.

Мазкур дастур Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ташқи савдо соҳасида юксак салоҳиятга эга бўлган ривожланаётган давлатлар фаолиятини халқаро савдо соҳасидаги стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда экспорт, импорт ва тижорат товарларининг ҳаракатланиши соҳасида тажрибаларини оширишга қаратилган. Ҳужжат Швейцария Конфедерацияси томонидан молиялаштирилади.

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Кунио Микуриа 2019 йилнинг март ва ноябрь ойларида малакатимизга ташрифи давомида ўтказилган музокараларда Ўзбекистон томонига Савдони соддалаштириш глобал дастурига аъзо бўлиш таклифини билдирган эди.

2020 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо соҳасида халқаро даражада эътироф этилган ҳужжатлар - Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича Киото Конвенцияси ва Вақтинча олиб кириш бўйича Истанбул Конвенциясига қўшилгани республикамиздаги тадбиркорлик ва инвестиция муҳитининг жозибадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистоннинг мазкур дастурда иштироки ҳам келгусида республиканинг ташқи савдо соҳасидаги салоҳиятини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

«Дунё» АА