Ўзбекистон-Швейцария савдо-иқтисодий ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимизнинг Германиядаги элчиси Дилшод Ахатов Цюрих шаҳрида Ўзбекистон-Швейцария савдо-иқтисодий алоқаларига бағишланган давра суҳбатида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси томонидан Швейцария бирлашган савдо палатаси (JCC) билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Швейцария Тўқимачилик саноати федерацияси, Швейцария экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш ташкилоти, Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти ҳамда "Rieter", "Hitachi Zosen Inova AG" компаниялари раҳбарияти ва вакиллари иштирок этди.
Элчи Дилшод Ахатов иштирокчиларга Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, хорижий компаниялар учун яратилган қулай инвестицион муҳит ва имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Шунингдек, у Швейцария ишбилармонларини мамлакатимиз билан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.
Тадбир давомида, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини, бизнес-форумлар ташкил этиш масалалари ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Швейцария савдо-саноат ташкилотлари ва компанияларнинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масалалари бўйича келишувга эришилди.
Тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқариш соҳасида етакчи "Rieter" компанияси мамлакатимизда ўз фаолиятини янада кенгайтиришга тайёрлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон элчиси "Hitachi Zosen Inova AG" компаниясининг Люцерн шаҳридаги корхонасига ташрифи давомида унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Компания раҳбарияти билан мулоқотда Швейцариянинг, хусусан, мазкур компаниянинг илғор ва экологик технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда чиқиндиларни "яшил" энергияга айлантириш корхонасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Компания вакиллари ушбу соҳада Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Цюрих ва Люцерн шаҳарларида бўлиб ўтган учрашувлар Швейцария компаниялари ва ишбилармонларининг мамлакатимиз билан ҳамкорликка қизиқишлари юқори эканлигини кўрсатмоқда. Эришилган келишувлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.