Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ҳамда давлат харидлари тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилиши мумкин

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ҳамда давлат харидлари тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилиши мумкин

Бугун Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг биринчи йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кенгаш йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий кенгаш раиси Танзила Норбоева, сенаторлар, кенгаш аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот муассасалари мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Видеоконференцияда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва унинг ҳудудий идоралараро комиссиялари Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари этиб қайта тузилди.

Сўнгги уч йилда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган 10 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, «Йўл хариталари» ҳамда чора-тадбирлар режалари тасдиқланди. Қолаверса, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни билан ҳар бир давлат органининг вазифалари аниқ белгилаб берилди.

Қатор халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари билан расмий алоқалар йўлга қўйилиб, халқаро рейтингларда мамлакатимизни юқори поғоналарга кўтариш бўйича тизимли ишлар олиб борилди.

Йиғилишда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва «яширин иқтисодиёт» ни қисқартириш чоралари кўрилаётгани ҳамда «Коррупциясиз соҳа» лойиҳалари амалга оширилаётгани қайд этилди.

Шунга қарамай, коррупция ҳолатлари ҳали ҳам кузатилаётганлиги, бундан халқимиз азият чекаётганлиги, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ва Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг фаолиятларини тўғри йўлга қўйилишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Жумладан, Миллий кенгаш низоми лойиҳасини, «Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегия» ва «Миллий стратегия доирасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури» лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда мазкур йўналишда бир қатор қонунларни такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Яна бир жиҳат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги қарори билан эксперимент тариқасида, дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб лойиҳани бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этиш белгиланган эди.

Йиғилишда бугунги кунда энг муҳим бўлган соҳалар, яъни соғлиқни сақлаш ҳамда давлат харидлари тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш таклиф этилди. Шу жиҳатдан мазкур йўналишларда «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳлари тузилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

«Дунё» АА