Ўзбекистон суд экспертизаси маркази делегацияси Осиё суд экспертизаси фанлари тармоғи аъзолигига қабул қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йилнинг 11-15 сентябрь кунлари Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори Акрам Халилов бошчилигидаги делегация Малайзия пойтахтида бўлиб ўтган Осиё суд экспертизаси фанлари тармоғининг (Asian Forensic Sciences Network - AFSN) 15-ялпи йиғилиши ва симпозиумида қатнашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
AFSN 2008 йилда Осиёдаги суд экспертизаси институтлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, тадқиқотлар ўтказиш орқали суд экспертизаси хизматлари сифатини ошириш, суд-тиббиёт фанини тарғиб қилиш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.
Ҳозирги пайтда AFSNга 18 та давлатнинг соҳага доир 70 та институт ва марказлари аъзо сифатида қабул қилинган бўлиб, улар орасида Қозоғистон, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Таиланд, Вьетнам, Бангладеш, Монголия ва бошқалар бор.
AFSNнинг жорий ялпи йиғилиши ва симпозиуми “Ёруғлик ва қоронғулик: технологиялар далилларга қарши” мавзуга бағишланган бўлиб, унда Осиё минтақаси бўйлаб суд-тиббиёт соҳаларида эришилган муваффақиятлар, шу жумладан, одил судлов соҳасида инновацион технологияларни татбиқ этиш ҳамда ушбу йўналишдаги мавжуд муаммолар бўйича фикр алмашилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Осиё суд экспертизаси фанлари тармоғи аъзолигига қабул қилинди.
Симпозиум иштирокчилари республикада суд экспертизаси соҳасида, шу жумладан, суд-экспертлик фаолиятини тизимли такомиллаштириб бориш, барқарор ва илмий талабга жавоб берадиган суд экспертизаси тизимини шакллантириш, суд жараёнларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда суд экспертларининг холислиги ва мустақиллигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти билан батафсил таништирилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Малайзия Фан, технология ва инновациялар вазирлиги қошидаги Химия департаменти раҳбари, AFSN вице-президенти Ҳалима бинти Абдул Раҳим билан учрашув ўтказилди.
Суҳбат давомида икки томонлама ҳамда AFSN билан суд экспертиза соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Малайзия томони Ўзбекистонда суд экспертизаси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Марказ билан ушбу йўналишда ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, делегациянинг Малайзия Фан, технология ва инновациялар вазирлиги қошидаги Химия департаменти ва Киберхавфсизлик агентлигининг бош офисларига танишув ташрифлари ташкил этилди. Ушбу идоралар фаолияти ҳамда Рақамли суд-экспертиза лабораторияларининг имкониятлари билан таништирилди.
Музокаралар натижасида қуйидаги келишувларга эришилди:
– Ўзбекистон ва Малайзия ҳукуматлари ўртасида суд-экспертлик фаолияти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Меморандум лойиҳасини келишиш ва имзолаш жараёнини тезлаштириш;
– Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази экспертларининг Малайзия Фан, технология ва инновациялар вазирлиги қошидаги Химия департаментида малака ошириш курслари ва стажировкаларини ташкил этиш;
– Малайзия Киберхавфсизлик агентлиги билан рақамли суд экспертизаси соҳасида тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш.
КУАЛА-ЛУМПУР, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/.