Ўзбекистон судлари томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ Конвенциялари нормаларининг қўлланилиши масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Самарқанд шаҳрида «Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ Конвенциялари нормаларининг қўлланилиши» мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инсон хуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази хабарига кўра, тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Инсон хуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда ташкил этилди.
Семинар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди. Ўзбекистон тарихда илк бор Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашига 2021-2023 йиллар учун аъзо сифатида сайланди. Мазкур кенгашга аъзо бўлиш учун Ўзбекистон мажбуриятлари ичида одил суд тизимини таъминлашни ҳам ўз ичига олган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалар нормаларининг қўлланилиши бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани билдирилди.
Семинарда сўзга чиққанлар миллий судлар томонидан БМТ конвенциялари нормаларини суд ҳужжатларида қўллашга доир самарали механизмнинг жорий этилиши, ўз навбатида, суд тизими мустақиллигини янада мустаҳкамлаш ва суд ҳокимияти нуфузини оширишга хизмат қилишини таъкидлашди.
Анжуман давомида индивидуал мурожатлар иш олиб бориш, БМТ инсон хуқуқлари бўйича Қўмитасига келиб тушган мурожатларни қайта кўриб чиқиш масалаларини ўрганиш бўйича мавзуларда маърузалар тингланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалар нормаларининг қўллаш зарурати, хусусан, Қийноқларга қарши Конвенция қоидаларини миллий судлар қарорларида қўллаш бўйича чет эл тажрибаси билан ўртоқлашдилар.
Судлар томонидан Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пакт ҳамда Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция нормаларини қўллаш амалиёти ҳам семинар кун тартибида ўрин олди.
/«Дунё» АА/.