Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегацияси Тожикистон маданият вазирлигида музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров бошчилигидаги Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегацияси кеча Душанбе шаҳрида Тожикистон маданият вазирининг биринчи муовини Назариён Обид Одилзода билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
МОХИ Телеграм канали тарқатган маълумотга кўра, томонлар маданий-гуманитар соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, уни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг сиёсий иродаси туфайли ушбу йўнлишдаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани ва, ўз навбатида, бу икки халқ ўртасидаги чинакам қардошлик алоқаларининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшгани таъкидланди.
Томонлар қўшма тадбирлар, жумладан, маданий муассасалар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва янги ютуқлар тарғиботи орқали ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканини билдирди.
Мулоқот чоғида ёш авлодни дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида тарбиялаш учун яқин маданий алоқаларни янада ривожлантириш, икки халқнинг буюк аждодлари бой меросини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.
Томонлар қўшма лойиҳа ва дастурларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигини кенгайтириш ва чуқурлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
/«Дунё» АА/.