Ўзбекистон таълим жараёнига хорижий тажрибани жорий этиш бағишланган I халқаро таълим форуми ўтказилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Пойтахтимиздаги Инҳа университетида Ўзбекистон таълим жараёнига хорижий тажрибани жорий этиш долзарб масалаларига бағишланган I халқаро таълим форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги манбасига асосланиб.
Форумнинг мақсади олий ўқув юртларида аккредитация, лицензиялаш ва кредит-модул тизимини жорий этиш бўйича университетлар ўртасида тажриба алмашишдан иборат бўлди. Унда 200 нафарга яқин меҳмон, мамлакатимиздаги 50 та университет ректорлари иштирок этди.
Ялпи мажлис ва давра суҳбатлари давомида ўқув жараёнини янгилаш, аккредитациядан ўтиш, кредит-модул ўқитиш тизимига ўтиш масалалари муҳокама қилинди.
Университетларнинг бу борадаги тажрибаси, мавжуд ўқитиш моделларини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ўтказилди.
Тадбир доирасида мунозаралар ва суҳбатлар ташкил этилди.
«Дунё» АА