Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон тадбиркорлари ва экспортчиларига «GSP+» тизими имтиёзлари ва ЕИ мамлакатларига товарлар экспорт қилишда уларни самарали қўллаш механизмлари тушунтирилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон тадбиркорлари ва экспортчиларига «GSP+» тизими имтиёзлари ва ЕИ мамлакатларига товарлар экспорт қилишда уларни самарали қўллаш механизмлари тушунтирилди

Кеча Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан биргаликда «Преференциялар бош тизими плюс («GSP+») доирасида Ўзбекистон ва ЕИ ўзаро ҳамкорлиги» мавзусида семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маълум қилишича, семинар маҳаллий тадбиркорлар ва экспортчиларнинг «GSP+» тизими имтиёзларининг афзалликлари ва Европа Иттифоқи мамлакатларига товарларни экспорт қилишда уларни самарали қўллаш механизмлари ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир «гибрид» шаклда ўтказилди. Унда вазирлик ва идоралар, Европа Иттифоқи мамлакатларининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, маҳаллий экспортчилари бевосита, Европа комиссияси экспертлари эса видеоконференция орқали иштирок этдилар.

Маълумки, 2021 йилнинг 10 апрелида Ўзбекистон учун Европа Иттифоқининг (ЕИ) барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус имтиёзлар тизими («GSP+») кучга кирди. Мамлакатимиз ушбу тизимга Преференциялар бош тизими доирасида бенефициар мамлакат сифатида қабул қилинган эди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатларига географик жиҳатдан нисбатан яқинлигига қарамай, ўзаро савдо салоҳияти тўлиқ ишга солинмаган бўлиб қолмоқда.

«GSP+» тизими Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида савдо ҳажмини ошириш учун қўшимча имкониятларни таклиф этади. Жумладан, 6 200 турдаги маҳсулотларни, хусусан, мато, кийим-кечак, пластмасса, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қурилиш материаллари, сопол маҳсулотлари ва бошқа экспорт қилинадиган маҳсулотлар турларини етказиб беришда ўзбек экспортчилари учун божлар бекор қилинади.

Шу ўринда Ўзбекистоннинг «GSP+» тизими бенефициари мақомига эга бўлиши ЕИ билан савдо қилиш борасидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг Европа мамлакатлари бозорларига чиқишига кўмаклашишда муҳим қадам ҳисобланади. Шу билан бирга, бу инқироздан кейинги даврда иқтисодий фаолликни тиклаш жараёнида Ўзбекистон учун айниқса муҳим бўлган тадбиркорликни ривожлантириш ва мамлакат иқтисодиётига инвестициялар жалб этишга сезиларли туртки беради.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов видеоконференция шаклида иштирок этди. У ўз нутқида Ўзбекистонга «GSP+» бенефициар мақоми берилиши Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги иқтисодий ва савдо муносабатларини диверсификация қилиш ва ривожлантиришга улкан ҳисса қўшишини, берилган имтиёзлар Ўзбекистоннинг барқарор ўсиши ва иқтисодий ривожланишини таъминлашда самарали восита бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Ҳукумат томонидан «GSP+» тизими имтиёзларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ва унинг бенефициар мақомини қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирлар режаси тасдиқланганлиги билдирилди. Режа халқаро конвенцияларни самарали жорий этиш ва халқаро ташкилотлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилоти қўмиталари олдида мажбуриятларининг бажарилишини, Европа Иттифоқи билан яқин ҳамкорликда мажбуриятлар ижросининг мониторинги олиб борилишини, шунингдек, Европа Иттифоқи билан иқтисодиётнинг турли тармоқларида экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар рўйхатини ўз ичига олади. Ушбу чоралар қаторига, шунингдек, маҳсулотлар сифати Европа Иттифоқи талабларига жавоб бериши учун ишлаб чиқариш жараёнларига Европа стандартлари ва қоидаларини жорий этиш, ўзбек маҳсулотларини Европа бозорига илгари суриш бўйича маркетинг воситаларини ишлаб чиқиш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар яратувчи янги саноат қувватларини ташкил этишга Европа инвесторларини жалб қилиш чора-тадбирларини ўз ичига олади.

Шунингдек, ялпи мажлисда Европа комиссиясининг Ижрочи вице-раиси ва Европа Иттифоқи савдо комиссари Валдис Домбровскис видеоконференция орқали мурожаат қилди. У Ўзбекистоннинг бенефициар мақомига эга бўлиши ўзбек корхоналари ва ишлаб чиқарувчиларига рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш, корхоналарни диверсификация қилиш ҳамда қўшилган қийматни оширишга инвестициялар киритиш учун кучли рағбат бўлиб хизмат қилишини ва натижада даромаднинг сезиларли ўсишига олиб келишини таъкидлади.

«GSP» тизимининг стандарт преференциялари қўлланилганда ЕИга олиб кирилаётган ўзбек товарларининг умумий қиймати 108 миллион еврони ташкил этган эди. Бунда, импорт қилувчилар пасайтирилган тарифлардан фойдаланиб, қарийб 2,5 миллион евро тежашган эди. «GSP+» преференциялари қўлланилганда бу кўрсаткич қарийб уч баробар кўп бўлиши мумкин эди», дея таъкидлади у ўз чиқишида.

Тадбирни ўтказишда амалий ёндашувдан фойдаланилди - иштирокчиларга «GSP+» тизимининг Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришга қандай ҳисса қўшиши ва «GSP+» бенефициар мақоми қандай иқтисодий афзалликларга эга эканлиги ҳақида аниқ ҳолатлар мисолида тақдимотлар қилинди. Риоя қилиниши экспортчиларга тизимнинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланиш имконини берувчи амалдаги «GSP+» қоидалари ҳақида қўшимча маълумот берилди.

Семинар иқтисодиётнинг турли соҳаларидан бўлган маърузачилар ва иштирокчилар кенг доираси учун платформа бўлиб хизмат қилди ва Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистондан манфаатдор томонлар ўртасида мулоқот ва горизонтал ахборот алмашинувини йўлга қўйишга асос бўлиб хизмат қилди.

Тадбирда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўналишлари ва меҳнат стандартлари соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама этилди.

Семинар якунида савол-жавоб сессияси ташкил этилиб, унда иштирокчилар томонидан «GSP+» преференцияларини қўллашдаги долзарб масалалари, шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатларига маҳсулотлар экспорт қилишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

«Дунё» АА