Ўзбекистон ташқи ишлар вазири амалий ташриф билан Қатарга боради
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 10-11 апрель кунлари амалий ташриф билан Қатарда бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, бўлажак учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Эслатиб ўтамиз, 23-25 февраль кунлари Доҳада Ўзбекистон-Қатар ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи раунди, шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Қатар расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашувлари ва музокаралари бўлиб ўтди.
/«Дунё» АА/.