Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Беларусь ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Ўзбекистон-Беларусь ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Беларусь ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Гуряновни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, музокаралар чоғида ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон – Беларусь ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Беларусь томонига жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклифнома топширилди.
Учрашувда 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар режаси имзоланди.
/«Дунё» АА/.