Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Руминиянинг янги тайинланган элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Руминия элчиси этиб тайинланган Даниел Кристиан Чобануни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, вазир элчини Ўзбекистонда иш бошлагани билан табриклаб, юксак ва масъулиятли лавозимдаги фаолиятида унга муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон - Руминия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмларини кўпайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Даниел Кристиан Чобану Ўзбекистонга тайинланганига қадар Руминия ташқи ишлар вазирлигида қўшни шарқ давлатлари билан сиёсат офиси раҳбари лавозимида ишлаган, ундан аввал мамлакатнинг Озарбайжондаги элчиси бўлган.
У 2012-2020 йилларда Руминиянинг мамлакатимиздаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган элчи Ромео Станча ўрнини эгаллади.
/«Дунё» АА/.