Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари «Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун» нишони билан тақдирланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Россия элчиси Олег Мальгинов бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Владимир Норовга «Халқаро ҳаморликка қўшган ҳиссаси учун» нишонини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу кўкрак нишони Россия ва чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия ташқи ишлар вазирлиги билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишлари, рус тили ва маданиятини оммалаштиришга қўшган ҳиссаси ва бошқа хизматлари учун берилади.
Россия элчиси нишонни топширар экан, Владимир Норовнинг 2019-2021 йилларда ШҲТ бош котиби сифатидаги фаолияти ҳамда Россия-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди.
Владимир Норов, ўз навбатида, Россия ташқи ишлар вазирлигига миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик бундан кейин ҳам ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади.
«Дунё» АА