Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси билан илгари эришилган келишувлар ижроси ва келгусидаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва келгусидаги тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 13 декабрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашган эди.
Учрашувда АҚШ томони янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватланишини маълум қилди.
/«Дунё» АА/.