Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ делегацияси билан икки томонлама ва кўпқиррали ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ делегацияси билан икки томонлама ва кўпқиррали ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Америка Қўшма Штатлари Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси бош ижрочи директори Адам Болер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълум қилишича, делегация таркибидан АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) администратори ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Хавьер Педра, Давлат департаментининг глобал аёллар муаммолари бўйича идораси раҳбари, алоҳида топшириқлар бўйича элчи Келли Кюрри ҳам ўрин олган.

Учрашув чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини янада чуқурлаштириш, Марказий Осиёдаги минтақавий интеграцияни мустаҳкамлашда ҳамкорлик қилиш, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонларнинг Стратегик шериклик мулоқотини йўлга қўйиш тўғрисидаги қарори мамнуният билан қайд этилиб, бу Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида барча йўналишлардаги узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга замин яратиши таъкидланди.

Томонларни иқтисодий тараққиёт, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш каби устувор соҳаларида биргаликда ишлашга тайёрлик билдирилди.

Америка томони Ўзбекистоннинг гендер тенглик таъминлаш, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида аёлларнинг роли ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида эришган ютуқларини юқори баҳолади.

Иқтисодий алоқалар ва савдони рағбатлантиришга йўналтирилган минтақалараро инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини барпо этишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда АҚШ элчиси Дэниэл Розенблюм иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни АҚШ, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг “Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” ташаббуси йўлга қўйилгани тўғрисидаги Қўшма баёноти эълон қилинган эди. Томонлар беш йил давомида Марказий Осиё ва умуман минтақада хусусий сектор ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қиладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллардан кам бўлмаган миқдорда маблағ жалб қилишга келишиб олди.

/«Дунё» АА/.