Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Вакиллар палатаси аъзолари билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Бахтиёр Саидов АҚШ Вакиллар палатаси аъзолари – Майк Рожерс, Адам Смит, Салуд Карбахал ва Вероника Эскобар билан учрашган.
Мулоқот давомида Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклигида янги имкониятлар очилаётгани қайд этилган.
Ўзбекистон томони америкалик ҳамкорларнинг парламентлараро дўстлик риштасини рағбатлантириш, бизнес алоқасини ривожлантиришдан, таълим соҳасидаги шериклик кўламини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатини қадрлайди.
Мамлакатимиз АҚШнинг барча штатлари билан, айниқса, иқтисодий йўналишда тўғридан-тўғри алоқани чуқурлаштиришдан манфаатдор.