Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШга ташриф буюрди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

3-7 сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация ташриф билан АҚШда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ ахборотига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси Николас Берлинер, Нью-Йорк мэри Эрик Адамс, АҚШ Сенатининг Ички хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гари Питерс, Жаҳон банки вице-президенти Антонелла Бассани ҳамда АҚШнинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Музокаралар чоғида турли йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ташриф доирасида ахборот-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон-Aмерика IТ-ассоциацияси «TechBridge» лойиҳасига старт берилди.
Ўзбекистон делегацияси АҚШ Конгресси кутубхонаси биносида давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда ҳам иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 10 сентябрь. /«Дунё» АА/.