Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВнинг маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги можарони ҳал қилинишининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, мазкур жараёнга кўмаклашиш механизмлари муҳокама қилинди.
АҚШ махсус вакили Ўзбекистон томонининг Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Афғонистонга кўрсатаётган ҳар томонлама кўмагини юқори баҳолади.
Томонлар тинч, барқарор ва суверен Афғонистондан умумий манфаатдор эканликларини таъкидлади. Мазкур мамлакатда узоқ йиллик урушга якун ясайдиган ҳар томонлама сиёсий келишувга эришиш учун манфаатдор томонларнинг қўллаб-қувватлашининг долзарблиги ва муҳимлиги қайд этилди.
Можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиш имкони йўқлиги тўғрисида умумий хулосага келинди. Ўзбекистон ва АҚШ афғонлараро инклюзив музокараларни қўллаб-қувватлашга ва минтақавий савдони ривожлантиришга, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда Афғонистоннинг минтақавий жараёнларга интеграциясини тезлаштирадиган ташаббуслар устида биргаликда ишлашга келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ махсус вакили Залмай Халилзод ва АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг (DFC) Бош ижрочи директори Адам Бойлер 2020 йилнинг 29 июнь – 1 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, қатор учрашув ва музокаралар ўтказган. Ўтказилган мулоқотларда Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида иқтисодий, транспорт ва коммуникация алоқаларини кенгайтиришга ҳисса қўшадиган қатор лойиҳаларни молиялаштириш учун DFC маблағларини жалб этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилган.
/«Дунё» АА/.