Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Ашхобод шаҳрида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бугун Ашхободда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг энг самимий саломларини етказдик. Давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ишонч Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигини барча соҳаларда чуқурлаштириш, ҳамкорлик ва фаровонликни янада барқарорлаштиришда мустаҳкам таянч бўлиб хизмат қилмоқда".