Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ бош котибининг махсус вакили ва Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (UNRCCA) раҳбари Каҳа Имнадзени қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Бугун Ташқи ишлар вазирлигида БМТ Бош котибининг махсус вакили ва Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каҳа Имнадзе жаноблари билан учрашганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Музокараларимиз кун тартиби иқлим ўзгаришидан тортиб, ёшлар сиёсатигача бўлган минтақавий ҳамкорликнинг долзарб мавзуларини қамраб олди. Марказнинг минтақамиз давлатларини умумий фаровонлик йўлида янада жипслаштиришга қаратилган фаолиятини доимо қўллаб-қувватлашга тайёрмиз».
Эслатиб ўтамиз, август ойида тажрибали грузиялик дипломат Каҳа Имнадзе БМТ Бош котибининг махсус вакили сифатида Ашхобод шаҳрида жойлашган UNRCCA бошқарувига киришган эди. У 2017 йилдан 2023 йилгача UNRCCA раҳбари бўлган молдовалик Наталья Германнинг ўрнига тайинланган.
Каҳа Имнадзе дипломатия, давлат хизмати ва бизнес соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга. 2013-2022 йилларда Грузиянинг БМТдаги доимий вакили, Грузиянинг Канададаги элчиси ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотидаги доимий вакил лавозимларида ишлаган. Грузин, инглиз ва рус тилларида гапиради.
17 август куни UNRCCAнинг янги раҳбарини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қабул қилган эди.
(«Дунё» АА)