Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош котибининг ўринбосари билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Женевадаги бўлинмаси бош директори Татьяна Валоваяни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Владимир Норов Ўзбекистон БМТ ва унинг институтлари билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.
Мамлакатимиз бугунги кунда БМТ фаолиятида иштирок этаётгани, долзарб глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш бўйича муҳим халқаро ташаббусларни илгари сураётгани таъкидланди.
БМТ Бош котиби ўринбосари Ўзбекистоннинг халқаро майдонда, биринчи навбатда, БМТ доирасидаги фаоллиги ортиб бораётгани, шунингдек, мамлакат раҳбариятининг глобал ва минтақавий ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини алоҳида қайд этди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглигини таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Мулоқот чоғида Орол денгизи экологик инқирози оқибатларини юмшатиш шароитида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
«Дунё» АA