Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош котибининг ўринбосари билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (UNODC) ижрочи директори Гада Фатҳи Вали билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва UNODC ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
UNODC раҳбарига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Томонлар гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашишда ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга келишиб олди.
Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар, хусусан, Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
«Дунё» АА