Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация ТТДҲК Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегация 27-28 сентябрь кунлари Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК, Туркий кенгаш) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ манбасига кўра, ТТДҲК Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ТТДҲКга аъзо мамлакатлардир, шунингдек, Венгрия кузатувчи давлат мақомига эга. Ташкилот котибияти Истамбул шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 2019 йил 15 октябрь куни ТТДҲКнинг Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтган 7-саммитида тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди.
/«Дунё» АА/.