Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи билан музокараларда мамлакатимиз делегациясига бошчилик қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Брюсселда Ўзбекистон - Европа Иттифоқи музокаралари бошланади. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, 5-17 ноябрь кунлари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация «Ўзбекистон Республикаси-Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг 16-мажлисида иштирок этади, шунингдек, қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Ҳамкорлик кенгашининг бундан олдинги мажлиси коронавирус пандемияси бошланишидан олдин, яъни 2019 йил 11 ноябрь куни ташкил этилган.
/«Дунё» АА/.