Ўзбекистон ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун давлатимиз раҳбари маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабарти жаноблари билан самимий ва самарали учрашув ўтказдик, –деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. –Ўзбекистоннинг кенгаяётган инвестициявий салоҳиятини дунё миқёсида янада тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг кенг кўламли кун тартиби юзасидан атрофлича фикр алмашдик».
Эслатиб ўтамиз, Сума Чакрабарти 2020 йил 1 октябрдан буён Ўзбекистон Президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келмоқда. У 2012 йил июлидан 2020 йил июлигача Европа тараққиёт ва тикланиш банки президенти лавозимида ишлаган.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)