Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2020 йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Варшава шаҳрида (Польша) онлайн шаклда бўлиб ўтадиган Диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари конференция иштирокчиларига видеомурожаат йўллаб, мамлакатимизнинг диний эркинликни таъминлаш борасидаги тажрибаси тўғрисида маълумот беради.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018 ва 2019 йилларда Вашингтонда бўлиб ўтган биринчи ва иккинчи Диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференцияларида ҳам қатнашганди.
2018 йил декабрь ойида АҚШ Давлат департаменти қарори билан Ўзбекистон диний эркинликлар соҳасида «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан чиқарилган.
/“Дунё” АА/.