Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Душанбе шаҳрида Еврокомиссия вице-президенти ва Еврокомиссар билан музокаралар ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Душанбе шаҳрида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Жозеп Боррель ҳамда Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилайнен билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ манбасига кўра, томонлар Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ва турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилди.
Халқаро ва минтақавий сиёсатга доир мавзулар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Душанбе шаҳрида «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари иштирок этди.
«Дунё» АА