Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Душанбе шаҳрида ўтказиладиган «Осиё юраги – Истанбул жараёни» вазирлар конференциясида иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 30 март куни «Осиё юраги – Истанбул жараёни» мулоқотининг тўққизинчи вазирлар конференциясида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига (Тожикистон) ташриф буюради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, форумда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига ёрдам бериш мақсадида хавфсизликни таъминлаш ҳамда минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, иштирокчи мамлакатлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш чораларини кучайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Конференция «Тинчлик ва тараққиёт учун консенсусни мустаҳкамлаш» мавзуси остида бўлиб ўтади. Форум Тожикистон Президенти ва Душанбега расмий ташриф билан келган Афғонистон Президентининг кириш нутқлари билан бошланиши режалаштирилган.
Конференцияда 15 та иштирокчи давлатнинг ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, 16 та донор мамлакат вакиллари ва виртуал форматда 16 та минтақавий ва халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок қатнашади.
Конференция якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
/«Дунё» АА/.