Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТ ДИИҲБнинг мамлакатимиз президентлиги учун сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ЕХҲТ ДИИҲБнинг Сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари, элчи Урсула Гачек билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Бугун Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Урсула Гачек Хоним Олиялари билан учрашишдан мамнун бўлдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳамкорлигимиз юзасидан самарали фикр алмашдик ва ДИИҲБ кузатувчилар миссиясининг бўлажак Президент сайловида иштирок этишини муҳокама қилдик».
ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/.